Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Бизнес 14/12/2025

Ўзбекистонда ягона QR-код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча компаниялар учун электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR-код жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг 2025 йил 10 декабрдаги «Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва норасмий иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида айтилган.

2026 йил 1 январдан бошлаб компаниялар банклар томонидан генерирация қилинган ягона QR-код орқали электрон тўловларни қабул қилади. 2026 йил 1 июлдан бошлаб бу талаб мажбурий бўлади, QR-коднинг мавжуд эмаслиги эса савдо қоидаларини бузиш сифатида кўриб чиқилади.

Фармонга кўра, 2026 йил бошидан бошлаб битта ташқи савдо шартномаси доирасида бир турдаги товарлар учун мувофиқлик сертификатлари ва экологик сертификатлар бир марта, бир йилгача муддатга берилади.

Ўзбекистон Марказий банки аввалроқ турли тўлов иловаларининг алоҳида QR-кодлари ўрнига нақд пулсиз тўловлар учун универсал тўлов QR-кодини декабрь ойида синовдан ўтказишни маълум қилган эди. Ўтган йили QR-кодлар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми қарийб 31%га ошган, транзакциялар сони эса 2,3 баробарга кўпайган.

Марказий банк QR-код орқали тўловнинг афзалликлари қаторида POS-терминаллар ўрнатишга эҳтиёж йўқлигини (бу бизнес учун харажатларни камайтиради), шунингдек, ўтказилган интеграция туфайли солиқ кешбэкининг автоматик равишда ҳисобланишини ажратиб кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, айни шу президент фармони билан 2026 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк ва транспорт воситалари билан тузилган битимлар нақд пулда қабул қилинмайдиган бўлади. Қиймати 25 млн сўмдан ортиқ бўлган товар ва хизматлар учун тўловлар, бензин сотиб олиш ва бошқалар ҳам нақд пулсиз шаклга ўтади.