Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ўзбекистонга қайтиб келди

2025 йил 21 апрель куни кечқурун Тошкент аэропортида Осиё Кубогини қўлга киритган 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Миллий жамоа финалда Эр-Риёд шаҳрида мусобақа соҳиби — Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ушбу мусобақадаги иккинчи ғалабаси бўлди — илк бор 2012 йилда ғолиб чиққан эди.

Ўша куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоиловга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий» фахрий унвонини берди ҳамда жамоа аъзоларини «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирлади.

Ушбу мукофотлар аэропортнинг ўзида топширилди. Шу ернинг ўзида чемпионларни Президент совғалари — автомобиллар ҳам кутиб турган эди.

Спортчиларга президент томонидан совға сифатида Chevrolet Cobalt автомобиллари, жамоа мураббийига эса Chevrolet Equinox топширилди.

U-17 терма жамоаси мураббийига Chevrolet Equinox топширилди