Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Маданият 20/07/2026

Ҳасан Солиҳов президентнинг маданият бўйича вакили этиб тайинланди

Ҳасан Равшанович Солиҳов Ўзбекистон президентининг маданият бўйича вакили этиб тайинланди. Тегишли фармонни президент Шавкат Мирзиёев имзолади.

Тайинловга қадар у Креатив индустрия паркига раҳбарлик қилган.

Ҳасан Солиҳов 1987 йил 28 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2004 йилда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабини «ансамбль артисти» мутахассислиги бўйича, 2008 йилда эса Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини «драма театри ва кино актёри» йўналиши бўйича тамомлаган.

2006 йилдан бери Ўзбекистон Ёшлар театрида фаолият юритган. Шунингдек, ArtCraft продакшени асосчиси ҳисобланади.

Ғиёсиддин Қутбиддинович Режабов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг маданият бўйича вакили лавозимидан озод этилди. У ушбу лавозимни 29 апрелдан бери — икки ойдан сал кўпроқ вақт эгаллаб турган эди.

Тайинловга қадар Режабов президент администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти сектор мудири бўлиб ишлаган.

Музаффар Комилов Ўзбекистон президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Президент администрациясининг тегишли департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.