Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 21/07/2026

Навоий вилоятида 3 нафар бола Зарафшон дарёсида чўкиб кетди

Навоий вилоятида қутқарувчилар Зарафшон дарёсида чўкиб кетган уч нафар вояга етмаган боланинг жасадини топди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, 2026 йил 8 июль куни соат 13:50 да Кармана тумани «Катта масжид» маҳалласидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсига 3 нафар бола чўмилишга бориб, «эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетгани» ҳақида хабар тушган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, махсус қутқарув отряди ғаввослари, қутқарувчилар ва бошқа хизматлар вакиллари сафарбар этилди.

Қидирув ишлари икки кун давом этди. 10 июль куни учала боланинг жасади қутқарувчилар томонидан Зарафшон дарёсининг Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилди.

Kun.uz маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар 2008, 2010 ва 2012 йилларда туғилган. Уларнинг икки нафари ака-ука бўлгани айтилмоқда.