Financial Timesнинг хабарига кўра, 2023 йилда қонуний миграция юқори чўққисига чиқди ва иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)га кирувчи мамлакатларга 6.5 миллион киши кўчиб ўтган. Қонуний мигрантларнинг келиши СOVID пандеямияси ва Россиянинг Украинага ҳужумидан сўнг юзага келган инфляцион инқирозни олдини олишга ёрдам берди, лекин ўша мамлакатларда яшовчи аҳолининг негатив реакциясига ҳам сабаб бўлган.
Юқорида айтилган мигрантлар кўрсатгичи (6.5 миллион), 2022 йилги миграция сонидан 10% ошганини кўрсатмоқда. Энг юқори кўрсатгич Буюк Британияда кузатилди ва 750 минг киши миграция қилган. Ундан ташқари, Канада, Франция ва Японияда ҳам миграция бўйича рекордлар янгиланган. АҚШ 1.2 млн қонуний мигрантларни қабул қилган.
Goldman Sachs инвестицион банк томонидан қилинган таҳлилига кўра, АҚШнинг иш кучини 4 млн га орттирган.
Миграциянинг ортиши иқтисодий ўсиш билан бирга, ўша мамлакатдаги амалдаги партиянинг навбатдаги сайловларда овоз йўқотишига олиб келди ва натижада, баъзи мамлакатлар қонуний миграцияга чекловлар ўрнатишни бошлади. Канада, Австралия ва Буюк Британия иш бўйича миграцияни қийинлаштирди, Канада эса биринчи бор вақтинчалик фуқаролик беришни камайтирди. Буюк Британияда магистратурада ўқийдиган талабаларга ўз оила аъзоларини олиб келиш чеклови қўйилди, Австралия ва Канада чет эллик фуқаролар учун ўқиш нархларини кўтарди ва студентлар сонини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Нидерландия эса университетларда инглиз тилида ўтиладиган ўқув курсларини камайтириш режасини кўриб чиқмоқда.
2025 йилда қонуний миграциянинг камайишини кузатиш мумкин бўлади.