Футбол: чемпионлар лигасининг финалчилари аниқланди (видео)

Чемпионлар лигаси

Футбол бўйича 2024/2025 йил чемпионлар лигаси мавсумининг финалчилари аниқланди. Ярим финал жавоб учрашувлари 2025 йил 6 ва 7 май кунлари бўлиб утди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Интер” – “Барселона” – 4:3 (умумий ҳисоб – 7:6)

Иккала учрашув ҳам бир хил ҳисоб билан (3:3) билан якунланди ва қўшимча вақтда миланликлар гол уриб, финалга йўл олишди.

“ПСЖ” – “Арсенал” – 2:1 (умумий ҳисоб – 3:1)

Иккинчи ярим финал учрашуви Парижда “ПСЖ” ва “Арсенал” жамоалари майдонга чиқишди. Парижликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи финалчи жамоага айланди.

УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2024/2025 йилги финали 2025 йил 31 май, шанба куни Мюнхен (Германия) шаҳридаги “Альянц Арена” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Ўзбекистон вақти билан соат 00:00да бошланади.