Ўзбекистон 2026 йилда ОТРнинг 59-йиллик йиғилишига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2026 йилнинг 3-6 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг 59-йиллик йиғилишига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Миланда бўлиб ўтган 58-йиллик йиғилиш якунлари бўйича эълон қилинди.

Бу Ўзбекистон банк тадбирига мезбонлик қилиши иккинчи марта: аввалроқ ОТБнинг 43-йиллик йиғилиши 2010 йилда Тошкентда бўлиб ўтган эди.

«Ишончим комилки, 2026 йилги йиллик йиғилиш биз учун мулоқот ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш учун илҳомлантирувчи майдон бўлади, минтақанинг кўплаб ноёб қирраларини таъкидлаш имкониятини беради», — деди ОТБ президенти Масато Канда.

Йиллик йиғилишда банкка аъзо 69 мамлакатдан бошқарувчилар, молия вазирлари, марказий банклар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор, ННТ ва ОАВ вакиллари Осиё-Тинч океани минтақаси олдида турган ривожланиш масалалари ва муаммоларини муҳокама қилиш учун тўпланади. Анъанага кўра бир неча минг киши иштирок этади.

ОТБ Ўзбекистоннинг ривожланиш бўйича энг йирик шерикларидан бири бўлиб, сўнгги 5 йилда турли лойиҳаларни молиялаштириш учун 5,41 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган. Банк мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтишига, хусусий секторни мустаҳкамлашга ва инсон капиталига инвестиция киритишга кўмаклашмоқда.

Осиё тараққиёт банки 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, 69 мамлакатга, шулардан 50 таси минтақа мамлакатларига тегишли.