
Ўзбекистон футбол ушмасининг хабарига кўра, 2025 йил 22 январь куни Тимур Кападзе футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. У соғлиғи туфайли хизматини якунлаган Сречко Катанец ўрнига келди.
Ўзбекистон футбол уюшмаси томонидан бир қатор мураббийлар номзоди кўриб чиқилди ва футбол соҳасидаги маҳаллий ва чет эл мутахассислари билан маслаҳатлашган. Жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг якунланишига сўнгги бир нечта ўйин қолганлиги ва вақт тиғизлиги сабабли, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе номзоди таклиф қилинган.
Қарор қабул қилишда, Тимур Кападзенинг асосий терма жамоа ўйинчилари билан танишлиги ва узоқ муддат давомида улар билан терма жамоа сафида тўп сурганлиги, бош мураббий ва мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаганлиги инобатга олинган. Ундан ташқари, Тимур Кападзе мураббийлиги остида илк бор Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинларига чиқишга эришган.
Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси Қатарда машғулотларини ўтказмоқда ва янги мураббий бош йиғинга қўшилиб, раҳбарликни ўз қўлига олади.