Тошкент метрополитени маъмурияти, яна 9 та гавжум бекатларда ҳожатхона ва она-бола учун хоналар очилиши ҳақида хабар берди. Шу пайтгача фақатгина 1 бекатда, яъни “Чилонзор” метро бекатида ҳожатхона очилганди ва эксперимент ўзини оқлади. Йўловчилар яратилган шароитлардан мамнун эканлигини билдиришган.
Хабарда ҳаракатлар бошланганлиги ҳақида айтилган, лекин ишга туширилиш муддати ҳозирча номаълум.