Тошкент шаҳар ҳокимига янги ёрдамчи этиб Иззатулла Зиёвуддинов тайинланди. Бу ҳақида Тошкент шаҳри ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди. Ушбу лавозимда у Бобуржон Бахтиёр ўғли Абдураҳимов ўрнини эгаллади.
Иззатулла Зиёвуддинов 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент Ахборот Технологиялар Университети, 2009 йида Тошкент давлат иқтисодиёт университетларини тамомлаган. 2018 йилдан Тошкент шаҳри ҳокимиятида бир қатор масъулиятли лавозимларни эгаллаган.