Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Азамат Мирзаев Тошкент вилояти прокурори

Тошкент вилояти прокурори лавозимига Азамат Эгамбердиевич Мирзаев тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу тайинловга қадар, 2023 йил ноябридан бошлаб Азамат Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган, ундан аввал эса Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Ушбу лавозимда 2023 йил августидан бери Тошкент вилояти прокуратурасига раҳбарлик қилган Сирожиддин Эшқувватовнинг ўрнини эгаллади.