2023 йилда Сергелидаги омборхонада портлаш ҳолати юзасидан суд ҳукми ўқилди

2023 йил 28 сентябрда Сергели туманидаги омборхоналарда ёнғин юзага келган ва натижада, портлаш рўй берган.

2024 йил 11 октябрь куни Миробод жиноят суди томонидан ҳукм ўқилди ва 4 нафар шахс (Inter Logistics директори ва хавфсизлик бўйича раҳбари, Polychem директори ва омборхона бошлиғи) га 5 йил озодликдан чеклаш чораси қўлланилиб, қўшимча равишда келтирилган моддий зарарни қоплаш учун умумий миқдори (барча 4 нафар киши учун биргаликда) 282 млрд сўм мажбурий тўлов ундириш шарти қўйилди.