Range Rover ҳайдовчисига суиқасд уюштирганлардан бири ушланди

26 октябрь куни Range Rover ҳайдовчисига суиқасд уюштирилгани ҳақида ёзгандик. Бош прокуратуранинг хабарига кўра, суиқасдда гумонланувчиларнинг бири қўлга олинди. Тезкор-қидирув тадбирда Бош прокуратура, Тошкент вилояти ва шаҳри прокуратураси, ҳарбий ва транспорт прокуратураси, ИИВ ва бошқалардан иборат гуруҳ иш олиб бормоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.