Range Rover ҳайдовчисига суиқасд уюштирилди

Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратурасининг хабарига кўра, 26 октябрь куни соат 01:40 ларда Тошкент вилояти Қибрай туманининг Ифор кўчасида 2 номаълум шахс Range Rover автомобилига бир неча марта ўқотар қуролдан ўқ узган ва воқеа жойидан қочишган.

Юзага келган вазият бўйича, жиноий иш қўзғатилган ва тезкор-қидирув фаолияти давом эттирилмоқда.