Тошкентда масжидлар яқинидаги кўчалар бир ой давомида 18:00 дан 00:00 гача ёпилади

Рамазон ойи давомида ҳар куни соат 18:00 дан 00:00 га қадар Тошкентдаги айрим масжидлар яқинидаги кўчалар ҳаракат учун ёпилади. Бу ҳақида шаҳардаги кечки намоз ўтказилиши муносабати билан ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидаги кўчалар ёпилади:

Мирзо Улуғбек тумани

  • Тепамасжид масжиди: Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасигача.

Бектемир тумани

  • Алибек масжиди: М. Авезов кўчасидан Ҳусайн Байқаро кўчасигача.

Яшнобод тумани

  • Ислом-ота масжиди: Иккинчи даражали Фарғона йўли кўчасидан Заркент ва Обишир кўчаларигача.
  • Али ибн Абу Толиб масжиди: Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасигача.

Миробод тумани

  • Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди: Янги Қўйлиқ — Файзиобод кўчалари чорраҳасидан 5-ўтиш Файзиобод кўчасигача.
  • Қўйлиқ-ота масжиди: Тошкент халқа йўли — Қўйлиқ-ота кўчалари чорраҳасидан Янги Қўйлиқ ўтиш йўлигача.

Сергели тумани

  • Маруф ота масжиди: Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-ўтиш кўчасигача.
  • Нўғайқўрғон масжиди: Янги Сергели — Нўғайқўрғон кичик ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ)— Сағбон чорраҳасидан Нурафшон — Сағбон чорраҳасигача.

Яккасарой тумани

  • Усмон бин Маъзум масжиди: КҲАЙ — Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ — Қушбеги чорраҳасигача.
  • Яккасарой масжиди: Шота Руставели — Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой — Боғи Бўстон чорраҳасигача.
  • Ракат масжиди: Ж. Шоший кўчасидан Аския кўчасигача.

Янгиҳаёт тумани

  • Ниёзмат-ота масжиди: Тошкент ҳалқа автомобиль йўли — Бинокор чорраҳасидан Пастдарғон маҳалласига кириш жойигача.

Шайхонтоҳур тумани

  • Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди: Кўкча Дарвоза — Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза — Бешқайрағоч чорраҳасигача.
  • Камолон масжиди: Бунёдкор — Камолон чорраҳасидан 2-ўтиш Камолон — Устазода чорраҳасигача.

Олмазор тумани

  • Ҳастимом масжиди: Нурафшон — Қорасарай чорраҳасидан Қорасарай — Абдулла Қодирий чорраҳасигача.
  • Исломобод масжиди: КҲАЙ — Сағбон чорраҳасидан Нурафшон — Сағбон чорраҳасигача.
  • Дўстжонбой (Сулола) масжиди: Сағбон — 12-ўтиш Сағбон чорраҳасидан Келес йўли — Норазтепа чорраҳасигача.

Юнусобод тумани

  • Мирзо Юсуф (Бодомзор) масжиди: Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

Учтепа тумани

  • Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди: Катта Қани айланма йўлидан Лутфий — Катта Ҳирмонтепа кўчалари чорраҳасигача.
  • Ҳазрати Али масжиди: Назарбек — Маҳорат чорраҳасидан Назарбек — 1-ўтиш Замахшарий кўчасигача.

Чилонзор тумани

  • Новза масжиди: Бунёдкор — Муқимий чорраҳасидан Олий Мажлис биносигача.
  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди: Ал-Хоразмий — Гавҳар чорраҳасидан Соғалли ота кўчасигача.
  • Убай ибн Каъб (Бўрижар) масжиди: Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Ҳирмонтепа кўчасигача.
Рамазон ойи 2025 вақтинчалик ёпиладиган йўллар

Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, махсус транспорт воситалари учун ҳаракатланишга рухсат берилади.

Рамазон ойи Ўзбекистонда 1 март куни бошланди.