Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 08/02/2026

Ўзбекистон Президенти Покистон олий таълим муассасасининг фахрий доктори ва профессори бўлди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори унвонлари берилди. Маросим 2026 йил 5 февраль куни Исломободда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбарига унвонлар берилгани ҳақидаги сертификатни Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф топширди, деб хабар берди Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар, мамлакатни барқарор модернизация қилиш, илм-фан ва технологияларни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ва академик алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун ушбу унвонларга лойиқ кўрилди, дейилади хабарда.

1991 йилда ташкил этилган Миллий фан ва технологиялар университети илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни, магистр ва докторантларни тайёрлашни, шунингдек, саноат ва иқтисодиёт эҳтиёжларига йўналтирилган амалий тадқиқотларни илгари суришни ўзида бирлаштиради.