Тошкентда бир киши икки одамни пичоқлаб, квартирани ёқиб юборган

Пичоқбозлик ва ёнғин уюштирилган

Тошкентнинг Сергели туманида бир киши икки одамни пичоқлаб, квартирани ёқиб юборгани ҳақида Milliy телеканалининг Millar дастури хабар берди.

2025 йил 7 апрель куни шубҳали шахс танишининг хонадонига ташриф буюрган. Уларнинг ўртасида жанжал чиққан ва у ошхона пичоғини олиб, хонадон эгаси ва бошқа меҳмонга жароҳат етказган. Кейинчалик у квартирада ёнғин уюштириб, жиноят жойидан қочиб кетган.

Жароҳат олган шахслар Тошкентдаги Республика фавқулодда тиббий ёрдам илмий маркази ва Тошкент вилояти кўп тармоқли №39 касалхонасига олиб борилган ва уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-боби «а» бандига кўра жиноят иши қўзғатилган (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдиришга уриниш). Гумонланувчи шахс қўлга олинган.