“Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасининг кейинги босқичида

2025 йил 17 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 8-тури бўлиб ўтди ва “Пахтакор” Тошкентда “Ал садд” жамоасини қабул қилди. Ўйин 2-1 ҳисобида Ўзбекистон жамоасининг ғалабаси билан якунланди ва “Пахтакор” кейинги ҳозирда 7-ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ босқичининг якунланишига яна 2 та ўйин қолган ва “Пахтакор” 8-ўриндан (кейинги босқичга чиқувчи поғона) пастга тушмаслиги аниқ.

Кейинги босқичда пойтахт жамоаси эгаллаган ўрнига қараб, “Ал Аҳли” ёки “Ал Ҳилол”га қарши Тошкентда 2025 йил 3 ёки 4 март куни майдонга тушади. Жавоб учрашуви 10 ёки 11 мартда Саудия Арабистонида ўтказиш режалаштирилган.

Пахтакор чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи жадвали