Хабарингиз бор, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” футбол жамоасига ўтгандан сўнг, ушбу клубнинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони кескин равишда ошишни бошлаган. Ҳозирда, англиялик клуб расмий равишда бу ҳақида маълумот бергани йўқ, лекин обуначилар сони ундан ҳам жадал ўсишини кутса бўлади.

“Ўзбекистонликлар эффекти” ҳақида
Аксарият ҳолларда (мисол учун, Диёра Келдиёрова япониялик рақибини Олимпия ўйинларининг финалида мағлуб этганда, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га ўтиши ва бошқа вазиятларда) ўзбекистонлик мухлислар ижтимоий тармоқларда ўзини тутиши билан бошқаларга ноқулайликлар келтирмоқда. Шу жумладан, юқорида айтилган ҳолатларнинг бирида, ўзбекистонликлар япониялик спортчининг Инстаграмдаги шахсий саҳифасига ўтиб, унинг шаъни, қадр-қимматига таъсир қилувчи изоҳлар қолдиришган.
Абдуқодир Ҳусанов масаласида эса, ўзбекистонликлар “Манчестер Сити”нинг Инстаграмдаги саҳифасига ўтиб, “оффтоп” (мавзудан ташқари) изоҳлари билан бошқа англиялик футбол клуби мухлисларига ноқулайликлар туғдирмоқда.
Изоҳ ҳар кимни ўзидан.