“Оскар” мукофоти ғолиблари эълон қилинди. “Анора” — энг яхши фильм

Оскар мукофоти 2025

Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг “Оскар” мукофотини топширишга бағишланган 97-маросими бўлиб ўтди.

“Анора” фильми бешта мукофотни қўлга киритди

Америкалик режиссёр Шон Бейкернинг “Анора” фильми “Энг яхши фильм” номинациясида “Оскар” совриндорига айланди.

Бейкер “Энг яхши режиссёр” ва “Энг яхши оригинал сценарий” учун ҳам мукофотга сазовор бўлди.

Фильмда бош ролни ижро этган Майки Мэдисон “Энг яхши актриса” номинациясида ғолиб бўлди.

Шунингдек, “Анора” “Энг яхши монтаж” учун ҳам мукофотни қўлга киритди.

Бошқа номинациялар ғолиблари

  • Энг яхши эркак роли — Эдриен Броуди (“Бруталист”);
  • Энг яхши аёл роли (иккинчи планда) — Зои Салдана (“Эмилия Перес”);
  • Энг яхши эркак роли (иккинчи планда) — Киран Калкин (“Ҳақиқий оғриқ”);
  • Энг яхши тўлиқ метражли анимацион фильм — “Оқим” (режиссёр Гинтс Зильбалодис, Латвия);
  • Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — “Сарв дарахти соясида” (режиссёрлар Ширин Сохани ва Хоссейн Молаеми, Эрон);
  • Энг яхши операторлик иши — “Бруталист” (Брэди Корбет);
  • Энг яхши ҳужжатли фильм — “Бошқа ер йўқ” (режиссёрлар Базель Адра ва Юваль Абраам, Фаластин-Норвегия);
  • Энг яхши қисқа метражли фильм — “Мен робот эмасман” (режиссёр Виктория Вармердам, Нидерландия);
  • Энг яхши халқаро фильм — “Мен ҳали ҳам шу ердаман” (режиссёр Вальтер Саллес, Бразилия);
  • Энг яхши грим ва соч турмаги — “Субстанция” (режиссёр Корали Фаржи);
  • Энг яхши саундтрек — “Бруталист” (композитор Дэниел Блумберг);
  • Энг яхши оригинал қўшиқEl Mal (“Эмилия Перес”);
  • Энг яхши костюм дизайни — “Жаҳлдор: Ғарб сеҳргари ҳақидаги ҳикоя” (режиссёр Жон Чу);
  • Энг яхши овоз — “Дюна: Иккинчи қисм” (режиссёр Дени Вильнёв);
  • Энг яхши визуал эффектлар — “Дюна: Иккинчи қисм”;
  • Энг яхши мослаштирилган сценарий — “Конклав” (режиссёр Эдвард Бергер, сценарист Питер Строан).