Илк бор Тошкент метрополитенидан кунига 1 млн киши фойдаланди

Тошкент метроси

2024 йил 16 декабрь, душанба куни, Тошкент метрополитени ўз тарихида илк бор 1 кунда 1 миллион йўловчини ташиди. Бу ҳақида метро матбуот хизмати хабар берди.

Бир миллионинчи йўловчи пойтахтлик Козим Соҳибов бўлди. Унга совға тариқасида Тошкентдаги барча жамоат транспортларидан бир йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт картаси топширилди. Мукофотни «Чинор» станцияси бошлиғи Абдураҳмон Абдуғаффоров шахсан топширди.

Козим Соҳибов «Чинор» станцияси яқинида истиқомат қилади. У бу мукофотни олганидан ҳайратга тушганини айтиб, кундалик ишига бориш учун метро хизматларидан фойдаланишини таъкидлади. Унинг иш жойи «Тузель» станцияси яқинида жойлашган.

Айтиш жоизки, якшанба куни Тошкентда кучли қор ёғди. Шу муносабат билан шаҳар ҳокимияти автомобиллардан фойдаланувчиларга жамоат транспортига ўтишни тавсия қилди.