2025 йил 18 январдан Қозоғистонда картошка экспортига чекловлар ҳақида ёзган эдик. Ўзбекистонда 2024 йил давомида картошка нархи деярли 40% га ошган. 2025 йил 3-21 январь вақт оралиғида “Янги Қўйлиқ” (Food City) бозорида картошканинг нархи 85% га, яъни 3500 сўмдан 6500 сўмга ошган. Бу энг арзон картошка нархи. Нархи қиммат картошканинг нархи эса, 6200 сўмдан 8500 сўмга (+37%) қимматлаган.
Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йиллик картошкага бўлган талаб, 4 миллион тоннани ташкил этади. 2024 йил давомида Ўзбекистонда 3.7 миллион тонна картошка етиштирилган, улардан 2.7 миллион тоннаси асосий майдонларда, қолган 1 миллион тоннаси қайта етиштириш натижасида олинган. Улардан 600 минг тоннаси кейинги йилга уруғ сифатида сақлаб қўйилган. Картошка етиштиришдаги йўқотишлар 100 минг тоннага яқин миқдорни (3%) ташкил қилади.
20 январь санасига кўра, ички бозорга 6300 тонна картошка чиқарилган. 239.2 минг тонна захирада қолган.