Ўзбекистон ИИВ биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Шавкат Раҳмонов

Полковник Шавкат Наврузович Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида вазирлик сайтидаги маълумотда қайд этилган.

У мазкур лавозимда 2023 йил февралидан бери фаолият юритган. Ундан аввал Шавкат Раҳмонов бир йил давомида Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, ундан олдин эса — 2019 йил июнидан Самарқанд вилояти ИИБ раҳбари бўлган.

Раҳмоновнинг лавозимдан озод этилиши ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг истеъфосидан сўнг амалга оширилди. Бобожонов 2017 йил сентябридан бери — қарийб 7,5 йил давомида вазирликни бошқариб келган. Кейинчалик у президент маслаҳатчисининг кадрлар сиёсати бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.