“Ҳудудгазтаъминот” Hudud Gaz Ta’minot номли иловасини ишга туширганлиги ҳақида эълон қилди. Илова Android ва iOS операцион тизимидаги қурилмалар билан ишлайди. Эндиликда фойдаланувчилар ушбу илова орқали фойдаланилган газ миқдорини бошқариши ва тўловларни амалга ошириши мумкин. Бунинг учун, илова юклаб олингандан сўнг, ҳисоб рақамни киритиб, One ID орқали уланишлиги мумкин.
Ҳозирда илова синов режимида ишламоқда.