
Ўзбекистон президенти қарорига кўра, Рустам Шуҳратович Жумаев Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
У бир вақтнинг ўзида молия, таъминлаш ва қурилиш департаментига ҳам раҳбарлик қилади. Тайинловга қадар у Ҳисоб палатасида турли лавозимларда фаолият юритган.
Давлат раҳбарининг фармойишига кўра, полковник Музаффаржон Мусажонович Мамасиддиқов ФВВ академияси раҳбари лавозимига тайинланди.
Унгача у Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
ФВВ академиясининг аввалги раҳбари генерал-майор Равшан Ҳайдарович Ҳайдаров пенсияга чиққани муносабати билан лавозимини тарк этди.
Март ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ва унинг ўринбосарлари ортиқча бюрократия ҳамда қурилиш объектларини қабул қилиш ва рухсат беришдаги қонунбузарликлар сабабли лавозимидан озод этилганини маълум қилган эди.