Тошкент шаҳар ИИВ бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди

Фарҳод Ҳасанов ИИБ

Полковник Фарҳод Фаттоҳович Ҳасанов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида пойтахт ИИББ расмий сайтида маълум қилинган.

2020 йил сентябридан буён у Қўқон шаҳри Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИБ ФМБ) бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Бунгача ушбу лавозимда фаолият юритган Дониёр Тошхўжаев ўтган йилнинг ноябрь ойида ўз вазифасидан озод этилган эди.