![Фарғона пропан портлаши](https://onews.uz/wp-content/uploads/2024/12/fargona-propan-portlashi-1024x614.jpg)
Фарғонадаги кўп тармоқли бензин/газ қуйиш шаҳобчасининг портлаши натижасида яна уч киши ҳалок бўлди. Расмий маълумотларга кўра, жами вафот этганлар сони 4 кишига етди. Улар касалхонага олиб кетилган эди. Бу ҳақида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳодиса 2024 йил 17 декабрь куни соат 13:45 атрофида “Янгийул” маҳалласидаги Petrolium пропан бекатида юз берган. Портлашга 5 м.3 лик контейнерни газ билан тўлдириш пайтида, газ контейнерининг герметикаси бузилиш натижасида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Аввалроқ Фарғона вилояти ФВҲД хабарида портлашнинг сабаби технологияларнинг бузилиши ва сифат талабларига риоя қилмаслик эканлиги айтилаган эди.
Ҳодиса жойида бир киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган ва касалхоналарга олиб кетилган. Олдинги хабарларда 4 киши жароҳат олгани ва 8 киши шифокорлар назоратида эканлиги айтилган эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган фото ва видеоларда одамларнинг бошқа зарар кўрган инсонларни ўт ўчириш қурилмалари билан ёрдам беришга ҳаракат қилаётганларини кўриш мумкин. Ундан ташқари бир неча ёнган автомашиналарнинг суратлари намойиш этилган.
Ҳодиса бўйича Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 257-модда “а” бандининг 2-қисми ва 259-модда “а” бандининг 2-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида беш киши процессуал тартибда қўлга олинди. Муҳим экспертизалар белгиланди ва текшириш ишлари давом этмоқда, деб хабар берди матбуот хизмати.