
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистоннинг фавқулодда вазиятлар бўйича янги вазири этиб тайинланди. Бу ҳақидаги фармонни президент Шавкат Мирзиёев имзолади, деб хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Ботир Қудратхўжаев 2022 йил ноябридан бошлаб Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимида ишлаган.
Ундан олдин, 2020 йилдан Хоразм вилояти прокурори, 2017 йилдан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, 2016—2017 йилларда Тошкент шаҳри прокурори, 2014—2016 йилларда эса Сурхондарё вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.
ФВВнинг олдинги раҳбари Абдулла Ҳамидуллаевич Қулдашев бўлиб, у 2022 йил март ойида бу лавозимга тайинланган эди.