
Президент фармони билан Дилмурод Султонмуратович Қосимов Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу тайинловга қадар, 2017 йилдан буён Дилмурод Қосимов Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) лавозимида фаолият юритган.
Дилмурод Қосимов 1975 йил 28 июлда туғилган. 1997 йили Тошкент давлат шарқшунослик институтини, 2004 йили эса Ўзбекистон Миллий университетининг “Ҳуқуқшунослик” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1997 йили Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳузуридаги “Инновация” давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниясида мутахассис сифатида иш бошлаган.
2003—2017 йиллар давомида прокуратура органларида турли лавозимларда ишлаган. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.