Отабек Холбоев Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди

Отабек Акбарович Холбоев Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди, дея хабар берди назорат идораси матбуот хизмати.

У бунгача Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Аввалги ҳарбий прокурор Ботир Қудратхўжаев февраль ойида Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган эди.