
Президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Тошкент вилояти Бекабод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Туман халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов номзодини туман ҳокими лавозимига таклиф қилди. Кенгаш мазкур номзодни маъқуллади.
Маълумот учун: 2018 йил августидан 2022 йил июлига қадар Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган.
У янги тайинловга қадар, 2022 йил июлидан буён Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабридан бери туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Шуҳрат Дусбеков йўл қўйган камчиликлари учун ишдан озод этилган эди.