Бундан бир неча кун аввал Манчестер Сити футбол жамоаси Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзган эдик. Фабрицио Романо шу кунларда бир неча бор Абдуқодир ҳақида ўз ижтимоий тармоқларида ёзган, шу жумладан, Манчестер Сити мураббийи Пеп Гвардиоладан “яшил” байроқ белгисини, яъни Абдуқодир Ҳусановга ўз режалари борлигини ва қисқа муддат ичида у билан шартнома имзолашга ишора қилган.
Бугун, яъни 2025 йил 10 январдан 11 январга ўтар кечаси, Фабрицио Роман Х ижтимоий тармоғида, Абдуқодир Ҳусанов расман Манчестер Сити футболчисига айлангани ҳақида айтди. Абдуқодир билан шартнома 2029 йилнинг июнь ойигача (кейинчалик яна чўздириш имконияти билан) тузилди. Манчестер Сити ва Ланс орасидаги шартнома 40 млн евро миқдорида келишилди ва қўшимча тўлов шартлари билан.
Биз ҳам ўз номимиздан Абдуқодирни табриклаймиз ва янги футбол жамоада ўйини янада ёрқин бўлишига тилакдошмиз.