32 ёшли эркак 16 ёшли ўсмирни урди

Ижтимоий тармоқларда 16 сентябрь куни 32 ёшли эркак, 16 ёшли ўсмирни ураётган видео тарқалди. Бунинг сабаби, эркакнинг қизи ва унинг синфдоши орасидаги низо кўрсатилган. Фуқаро кичик болани урмаслик учун, унинг кўзи ўнгида акасини уришга киришган. Зарбалар қабул қилиб олган 16 ёшли ўсмирга “чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди ва унинг натижасига кўра, эркакка нисбатан 15 кунга административ ҳибсга олиш, аёлига эса 340.000 сўм миқдорида жарима тўлаш чораси қўлланилган.