Ўзбекистонда 29 та давлат корхонаси хусусийлаштирилади. Улар орасида UzAuto Motors, Mobiuz ва Uzbekistan GTL ҳам бор

Ўзбекистонда 29 та йирик давлат корхонасини хусусийлаштириш режалаштирилган. 2025 йил 21 апрель куни президент томонидан имзоланган қарорда назарда тутилган.

Бунинг учун халқаро ва маҳаллий бозорларда оммавий савдоларга қуйидаги акция пакетлари (улушлар)ни чиқариш ва халқаро машҳур консалтинг компанияларни жалб этиш топширилди:

Корхона номиУлуш (%)Савдога чиқариш муддати
Universal Mobile Systems (Mobiuz)1002025 йил III чорак
UzAuto Motors99,72026 йил I чорак
UzAuto Motors Powertrain1002025 йил IV чорак
Ўзбекинвест75,242025 йил III чорак
Ўзагросуғурта99,352026 йил I чорак
Uzbekistan GTL1002026 йил II чорак
Ўзбекгидроэнергоқурилиш96,72025 йил IV чорак
Трансгазмахсусқурилиш77,62025 йил IV чорак
Махсусэнергогаз412025 йил IV чорак
Тўрақўрғон ИЭС1002025 йил IV чорак
Янгиангрен ИЭС99,62025 йил IV чорак
Ангрен ИЭС1002025 йил IV чорак
Сирдарё ИЭС1002025 йил IV чорак
Муборак ИСТ1002025 йил IV чорак
Фарғона ИСТ1002025 йил IV чорак
Тошкент ИСТ1002025 йил IV чорак
Тошкент ИЭЦ1002025 йил IV чорак
Навоий ИЭЦ1002025 йил IV чорак
Тахиатош ИЭЦ1002025 йил IV чорак
Технопарк1002026 йил I чорак
Uzbek Leasing International45,52026 йил I чорак
Ўзагролизинг97,52026 йил I чорак
Тошкент трактор заводи1002026 йил I чорак
Шеробод цемент заводи1002025 йил IV чорак
Йўлқурилиш1002025 йил III чорак
Ўзсувқурилиш1002025 йил III чорак
Шарғункўмир99,932025 йил IV чорак
Ўзметкомбинат912026 йил I чорак
Навоийазот75Алоҳида жадвал асосида

Ишончли бошқарувга берилган давлат улушлари, биринчи навбатда, баҳолаш қиймати бўйича бошқарувчиларга сотувга чиқарилади.

Миллий инвестиция жамғармаси устав капиталига ўтказилган акция пакетлари жамоатчилик савдоси доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) ва ушбу жамғарма ҳамкорлигида ягона пакет сифатида сотилади. Тушган маблағлар акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

Давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги улушлар, хўжалик жамиятларига берилган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати миқдорига камайтирилади.

Активларни савдога чиқариш бўйича қарорни Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги Давлат хусусийлаштириш комиссияси қабул қилади. Қарорлар давлат иштирокидаги корхоналарнинг амалдаги қарз шартномалари молиявий шароитларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

Шунингдек, ҳужжатда давлат корхоналарини халқаро очиқ савдоларга чиқариш ва сотиш тартиби белгиланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги халқаро бозор вазияти, ишлаб чиқариш салоҳияти ва стратегик инвесторлар қизиқишини инобатга олган ҳолда хусусийлаштириш моделлари ва жадвалларини ишлаб чиқади ҳамда уларни Давлат комиссияси тасдиғига тақдим этади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги савдоларни ташкил этиш учун машҳур халқаро консалтинг ва юридик ташкилотларни жалб этади.

UzAssets Investment Company ёки агентликнинг ўзи «катта тўртлик»ка кирувчи баҳолаш компаниялари билан тендерсиз шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади.

Халқаро ташкилотлар тайёрлаган баҳолаш хулосаси савдоларда бошланғич нархни белгилашда асос сифатида қабул қилинади, ҳатто у миллий баҳолаш стандартларига мос келмаса ҳам.

Баҳолаш хулосаларини экспертизадан ўтказиш талаб қилинмайди. Уларда кўрсатилган нарх бошланғич баҳони аниқлашда базавий нарх сифатида қабул қилинади.

Хусусийлаштириш бўйича Давлат комиссияси моделлар ва жадвалларни тасдиқлайди, бутун савдо жараёнини мувофиқлаштиради.

Шу қарор доирасида президент Навоий ва Олмалиқ КМК, Uzbekistan Airways, «Ўзбектелеком» ва Миллий инвестиция жамғармаси каби 12 йирик давлат компанияларининг IPO ва SPO жамоатчилик ва иккинчи босқичдаги савдолар графигини ҳам тасдиқлади. Илгариги режада 2−5% акциялар чиқарилиши кўзда тутилган бўлса, энди бу кўрсаткич 10−25% этиб белгиланди.