Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри 21–27 март кунлари очиқ эшиклар кунларини эълон қилди

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри

2025 йил 21–27 март кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри очиқ эшиклар кунларини ўтказади. Театр маъмурияти маълумотига кўра, ушбу кунларда барча ташриф буюрувчилар учун кириш бепул бўлади.

Очиқ эшиклар кунлари дастуридан жой олган тадбирлар:

  • 21 март — «Тўрт тенор» концерти;
  • 22 март — ДАКТ етакчи опера солистлари концерти;
  • 23 март — Мирҳалил Маҳмудовнинг «Кумуш» операси;
  • 24 март — «Симфоник мусиқа кечаси» концерти;
  • 25 март — Гаэтано Доницеттининг «Севги ичимлиги» операси премьераси;
  • 26 март — Сулаймон Юдаковнинг «Майсаранинг иши» операси;
  • 27 март — «Севги ичимлиги» операси.

Барча спектакль ва концертлар соат 18:00 да бошланади.