Видеоси 100.000 лайк йиғса, ўз отасини урмоқчи бўлган болага чора кўрилди (видео)

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 24 ёшли фуқаронинг, ижтимоий тармоқлардаги видеоси 100.000 “лайк” йиғса, ўз отасини уришга тайёрлиги ҳақидаги видео тарқалди. 200.000 “лайк” йиғилса, отасини қариялар уйига топширишини ҳам айтган.

Кейинчалик, фуқаронинг ўз қилмишидан пушаймонлиги ҳақидаги видеоси ҳам ижтимоий тармоқларда жойланди.

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармасининг хабарига кўра, фуқарога нисбатан чора кўрилган ва суд 15 суткага маъмурий жавобгарликка тортган.