Тошкентда иситиш тизими ёқилиш кетма-кетлиги

Тошкент шаҳрида иситиш тизими 7 ноябрдан ишга туширилиши ҳақида хабар берган эдик. Veolia Energy Tashkentнинг хабарига кўра, иситиш объектларга босқичма-босқич амалга оширилади ва биринчи навбатда, ижтимоий муассаса ва объектлар иссиқлик билан таъминланади (боғча, мактаб, касалхоналар ва ҳоказо). Барча ижтимоий объектлар иссиқлик билан таъминлангандан сўнг, кўп қаватли уйлар ва административ иншоотларга берилади.

Ундан ташқари, Veolia Energy Tashkent иссиқлик учун тўлов, иссиқлик етказилган кундан бошлаб ҳисобланишини таъкидлаган ва бошқарув компанияси билан икки томонлама шартнома орқали тасдиқланади. 7 ноябрдан бошлаб, бир неча кундан сўнг, уйингизга иссиқлик етказилмаган бўлса, авваламбор бошқарув компанияси, кейин эса Veolia Energy Tashkent га (71) 200 00 56 рақамлари орқали қўнғироқ қилиб аниқлашингиз мумкин. Иш вақти душанба-жума – 09.00 – 18.00.