Тошкентда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 2024 йил 5 ноябрь соат 00:00 дан иситиш манбалари ишга тушурилади ва 7 ноябрдан бошлаб, босқичма-босқич объектларга иситиш узатилади.

Агар уй ёки бошқа объектларда иситиш билан муаммолар пайдо бўлса, 1055, 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 телефон рақамлари ёки Тошкент шаҳар ҳокимлигига ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин.