Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 09/10/2025

Ўзбекистон ва Палау дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ўзбекистон Палау билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақдаги Қўшма коммюнике БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Нью-Йоркда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Палау Давлат вазири Густав Айтаро томонидан имзоланди.

«Бу муҳим қадам нафақат муносабатларни ривожлантиришга бўлган ўзаро интилишимизни акс эттиради, балки ҳамкорлик ва шерикликнинг истиқболли келажагига эшик очади», — дея ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.

«Ўзбекистон ва Палау ўртасидаги мустаҳкам, узоқ муддатли алоқаларни ва янги имкониятларни интиқлик билан кутиб қоламиз», — дея қўшимча қилди.

Палау — Тинч океанининг Филиппин денгизидагиАҚШ билан ассоциацияланган орол давлатидир. У Филиппиндан 800 км шарқда ва Индонезиядан шимолда жойлашган. Мамлакат аҳолиси тахминан 21 минг кишини ташкил этади, пойтахти — Нгерулмуд.

Қайд этиш жоизки, Бахтиёр Саидовнинг АҚШга ташрифи давомида Сент-Люсия ва Кения билан ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланган эди.