
Ўзбекистон Кения билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақдаги коммюнике жума куни Нью-Йоркда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Кения Бош вазири, Ташқи ишлар ва диаспора ишлари вазири Мусалия Мудавади томонидан имзоланди.
«Кения Африканинг энг жадал ривожланаётган иқтисодиётларидан бири ва технологиялар ҳамда инновациялар маркази сифатида таъсирчан тараққиётни намойиш этмоқда», — дея таъкидлади имзолаш якунлари бўйича Бахтиёр Саидов.
«Биз ҳар икки мамлакат халқларига сезиларли фойда келтирадиган самарали ҳамкорлик учун кенг кўламли имкониятларни муҳокама қилдик», — дея қўшимча қилди.
Кения Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 164-мамлакат бўлди.

