Анвар Ўрмонов Тошкент прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Анвар Урманов Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Тайинловга қадар у пойтахт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, ундан аввалроқ эса шаҳарнинг Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари прокуратураларига раҳбарлик қилган.

Пойтахтнинг аввалги прокурори Эркин Йўлдошев бир неча кун олдин Президент Администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи этиб тайинланган эди.