
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан унинг администрациясининг бир қатор ходимлари лавозимидан озод этилди, деб хабар берди давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов — бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди;
Ўткиржон Ғайратович Қодиров — бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрациясининг Ҳудудлар билан ҳамкорлик ва таҳлилий материаллар тайёрлаш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди;
Жаҳонгир Жавоҳирлаевич Ибрагимов — бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимини эгаллагани аввалроқ хабар қилинган эди. Унинг мустақил маслаҳатчиси этиб Комил Алламжонов тайинланди. Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси, Азиз Маърупов эса Президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди.