
Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Наманган вилоятида рейдлар ўтказиб, бир суткада минглаб қоидабузарликларни аниқлади.
Идора матбуот хизматининг 2025 йил 18 май кунидаги хабарида айтилишича, 24 соат ичида 2000 дан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол бузилишлари аниқланган.
Жарима майдончасига 756 та транспорт воситаси жойлаштирилган.
394 ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқариш аниқланган. 45 та ҳолатда транспорт воситаларини вояга етмаганларга ноқонуний равишда ижарага бериш факти қайд этилган.
Бундан ташқари, светофорнинг тақиқловчи сигналига амал қилмасдан ўтишнинг 131 та ҳолати қайд этилган.
Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда йўл ҳаракати хавфсизлигига бепарво муносабатда бўлганликлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларини яна бир бор танқид қилган эди.
Унинг таъкидлашича, вилоятларда, айниқса Наманган вилоятида ўсмирлар томонидан автомобиль ижарага олиш ҳолатлари кўпайган, бунинг оқибатида ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар жароҳат олмоқда. Кўплаб ўлим ҳолатлари ҳам мавжуд.
2025 йил апрель ойи охирида Наманган ҳокими Анвар Отахонжоев вилоят ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевдан ноқонуний ўрнатилган радарларни тизимдан ўчиришни сўрагани маълум бўлди. ЙҲХБ бошлиғи бунга жавобан ҳокимиятнинг хизмат автомобиллари кўп марта — ўтган ва жорий йилда 88 марта — ЙҲҚни бузганини ва барча жарималарни тўламаганини айтган эди.