Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Тайинлов 11/02/2025

Ғайрат Носиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ғайрат Носиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон президентининг 2025 йил 11 февралдаги қарорига мувофиқ, божхона хизмати полковниги Ғайрат Фарҳодович Носиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар берди.

2022 йил март ойидан бошлаб у «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона мажмуаси бошлиғи лавозимида ишлаган, ундан олдин эса ушбу мажмуа бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

2021 йил февралидан бери Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Илҳом Мухторов ўз хизматини божхона органларининг бошқа тузилмаларида давом эттиради.