Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикасининг президенти фармонига кўра, Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимга тайинланди. Бу ҳақида давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Эркинжон Турдимов 1969 йилда туғилган. Унинг хизмат хронологияси қуйида келтирилган:

  • 2018 йил июль – 2024 йил ноябрь вақт оралиғида Самарқанд вилоятини бошқариб келган.
  • 2016 йил декабридан – 2018 йил июль – Сурхондарё вилояти ҳокими
  • 2008-2016 йиллар – Навоий вилояти ҳокими
  • 2000-2008 йиллар – Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими
  • 1996-2000 йиллар – Миллий банкнинг ташқи иқтисодий бўлими ходими
  • 1995-1996 йиллар – Зарафшон шаҳри ҳокими ўринбосари
  • 1991-1995 йиллар – Ўзсаноатқурилишбанк

2008 йили Навоий вилояти ҳокими лавозимига тайинловга қадар, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Ушбу лавозимга Эркинжон Турдимов, 2025 йил 16 январь куни лавозимидан озод этилган Акмалжон Маҳмудалиевни ўрнига тайинланди.