Адлия вазирлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг қарорига кўра, гибрид автомобилларни янги ва қайта рўйхатдан ўтказиш нархлари пасайтирилди. 2024 йил 1 апрелдан автомобилларни янги ва қайта рўйхатга олиш нархлари 68 марта, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10% дан (37.500 сўмдан) 6.84 БҲМга, яъни 2.565 млн сўмга оширилганди. Электромобилларга эга бу турдаги хизмат нархлари 15 марта, яъни 1.5 БҲМ ёки 562.5 минг сўмга ортган. Ушбу ўзгаришлардан сўнг, стандарт автомобилларни рўйхатга олиш деярли 5 млн сўмга айланган.
Янги қарорга кўра, гибрид автомобилларни (янги ва қайта) рўйхатга олиш нархи 1.5 БҲМга тенглаштирилган. Скутер ва мопедларни рўйхатга олиш нархи ҳам шу қийматда, яъни 1.5 БҲМ деб белгиланди. Одатий (ички ёнув двигатели) турдаги автомобилларни рўйхатга олиш нархи ўзгармас қолди ва 6.84 БҲМни ташкил этмоқда.
Мотоцикл, электромотоцикл ва прицепларга рақамларни олиш нархи 1.75 БҲМ дан 1.5 БҲМ га (562.500 сўм) камайтирилди. Мопед ва скутерларга рақамни олиш ҳам 1.5 БҲМ қийматида белгиланди.
Қарорга мувофиқ, қуйидаги тўлов турлари бекор қилинмоқда:
- 70% дан БҲМ миқдоридаги тўлов – транспорт воситаси бузилган, носоз бўлган ёки ўғирланган тақдирда, транспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини бериш учун тўланадиган тўлов.
- 1 БҲМ миқдоридаги тўлов – йўқолган транспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини бериш учун тўланадиган тўлов.
- 5 БҲМ миқдоридаги тўлов – йўқолган транспорт воситасини вақтинчалик рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини бериш учун тўланадиган тўлов.