Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) — Ўзбекистонда иқтисодий ва ҳуқуқий ҳисоб-китобларда асосий ўлчов бирлиги сифатида қўлланиладиган иқтисодий кўрсаткич. У қатор тўловлар, жарималар ва ижтимоий тўловлар миқдорини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
БҲМ тушунчаси 21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида киритилган.
БҲМ қўлланилиш соҳалари:
- Солиқлар ва тўловлар: Солиқ миқдорларини ҳисоблашда БҲМ кўпайтирувчиси сифатида ишлатилади.
- Жарималар: Ҳуқуқбузарликлар учун белгиланадиган жарималар миқдори БҲМ асосида белгиланади.
- Давлат хизматлари: Ҳар турли хизматлар учун тўловларни аниқлашда қўлланилади.
- Ижтимоий тўловлар: Нафақалар ва ижтимоий ёрдам миқдорини ҳисоблашда фойдаланилади.
1 базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) ўзгариш тарихи қуйида келтирилган:
01.10.2024 – 375.000 сўм
01.12.2023 – 340.000 сўм
01.05.2023 – 330.000 сўм
01.06.2022 – 300.000 сўм
01.05.2022 – 270.000 сўм
01.09.2021 – 270.000 сўм
01.02.2021 – 245.000 сўм
01.09.2020 – 223.000 сўм
01.02.2020 – 223.000 сўм
01.09.2019 – 223.000 сўм