Қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланди

Жамшиджон Зухуров қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи

Жамшиджон Абдузухуров Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг вазифасини бажарувчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу тайинловга қадар, у Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келган.

Жамшиджон Толибович Абдузухуров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўринбосари этиб тайинланди.

Жамшиджон Абдузухуров 1983 йилда туғилган. 2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини ва 2008 йилда шу институт магистратурасини битирган. 2017 йилда Кореянинг Конкук университетини тамомлаган. Мутахассислиги — агропедагогика, ўсимликлар селекцияси ва уруғчилик, аграр маҳсулотларни қайта ишлаш ва савдоси. Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (PhD).

2008-2012 йилларда Самарқанд вилояти ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтининг факультет декани ўринбосари, муассасанинг хўжалик бўлими бошлиғи сифатида ишлаган. 2012-2016 йилларда Самарқанд сельхоз институтида генетика, селекция ва уруғчилик кафедрасида тадқиқотчи-стажёр, катта илмий ходим, ассистент бўлиб ишлаган. 2017-2018 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг таълим сифати бўйича назорат бўлимида бош мутахассис сифатида фаолият олиб борган.

2018-2023 йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлигида сабзавотчилик, картошка ва полиз экинларини етиштириш бўлимида бош мутахассис, бошқарма ўринбосари, ундан ташқари, техник, ёғли, доривор ўсимликлар ва чорвачилик хўжаликлари учун ем ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, аграр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича департамент ўринбосари лавозимларида ишлаган.