
Азизхон Анварбек ўғли Шовкатов Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Азизхон Шовкатов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ушбу тайинловга қадар пойтахт Инвестициялар, саноат ва савдо бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
У ҳоким ўринбосари лавозимида 2024 йил июнь ойидан буён ишлаб келган ва январь ойи охирида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланган Санжар Тожиевнинг ўрнини эгаллади.