
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов президент фармон ва қарорларига таяниб.
Шу муносабат билан Ботир Қудратхўжаев фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди, ушбу постга Азизбек Икромов тайинланди.
Ботир Қудратхўжаев ФВВ раҳбари сифатида бир йилдан камроқ вақт давомида фаолият юритди, у 2025 йилнинг февраль ойида тайинланган эди. Бунгача, 2022 йил ноябридан буён Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.
2020 йилдан Хоразм вилояти прокурори, 2017 йилдан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, 2016—2017 йилларда Тошкент шаҳар прокурори, 2014 йилдан 2016 йилгача Сурхондарё вилояти прокурори бўлиб хизмат қилган.